Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ДИНИЙ МАРОСИМЛАР УЧУН ХАФТАСИГА 70 СОАТ

Картинки по запросу фото стоп сектаАксарият деструктив ва тоталитар диний ташкилотлар фаолиятида товламачилик, фирибгарлик, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, янги жалб этилган ёшлардан, ташкилот манфаати учун пул талаб қилиш каби ҳолатлар кузатилмоқда.

 Мутахассислар “Сайентология черкови”, “Аум Синрикё”, “Кришначилар”нинг дастурий ҳужжатларида ўзларининг таълимотига қарши чиққанларни жисман йўқ қилиш тўғрисидаги қоидалар борлигини таъкидлашади. Айниқса, сайентологлар мазкур ташкилот манфаатларига зид келадиган ҳар қандай ғояларга қарши кураш услубини қўллашади, ташкилот қонунларига қарши чиққанларни концентрцион лагерларга жойлаштиришади.

 Кришнани англаш жамияти ОАВ устидан қаттиқ назорат ўрнатишга интилиб, ташкилотда каста бирлигини ўрнатишга бевосита эътибор қаратади. Ўз навбатида, жамият назоратчилари агар ҳокимият тепасига келса, ўзларига қўшилмаган ҳар қандай одамни аёвсиз жазолашни назарда тутади. Кришначилар ташкилот қонунларига қарши чиқувчи сектантларига руҳий тазйиқ ўтказиб, уларни ҳаётига таҳдид солади.

Тоталитар секталар фаолиятида инсон ирадасини синдириш, унинг фикрлари, ҳиссиёт ва ҳулқини назорат қилишга қаратилган психологик таъсир воситаларидан фойдаланилади. Қўлланиладиган услублар секталарнинг тоталитарлиги ёки деструктивлигини белгилайди. Аксарият тоталитар секталар шахсий манфаатларини қонундан устун қўйишга интилади. Тоталитар секталарнинг аъзолари ўз олдиларига қўйилган мақсадлари “хаққоний” ва “адолатли” эканлигига ишонсалар-да, улар алдаш, фирибгарлик орқали инсонларни тўғри йўлдан адаштиришади.

Бугунги кунда тоталитар секталар эътиқоди суст, сиёсий ва диний билимлари шаклланмаган ёшларни ёллаш, ўз мақсадларига эришиш йўлида маблағлар сарфлаш, ўз таъсирини кўчайтириш орқали хокимиятни эгаллашга бевосита интилмоқда. Ўз навбатида, тоталитар секталар иқтидорли, серғайрат ва ақлли ёшларни “овлаш” орқали гўёки, уларни “миллат гуллари”, “мамлакатимиз келажаги” сифатида эътироф этади. Натижада тоталитар секталар таъсирига тушган ёшларнинг аксарияти оилавий муносабатлар, жамият ҳаёти ва мамлакат манфаатларидан воз кечиш орқали ўзини айрим диний оқимларга бағишламоқда.

Бу эса ёшлар ҳаётидаги салбий: шахсият ва интеллектуал таназзул, ўзгалар иродасига кўр-кўрона бўйсуниш, индивидуалликнинг йўқолиши, тараққиётдан тўхташ, моддий йўқотишлар каби ҳолатлар келиб чиқишга замин яратмоқда. Инсон сектани тарк этганда унинг мустақил тарзда яшаш муаммоси вужудга келиб, уни енгишга иродаси етмайди. Ўтказилган тажрибалар жараёнида, сектадан алоқани ўзган иродали инсонни батамом соғайиши учун 2 йил вақт керак бўлиши аниқланган.

 Кришначилар диний маросимлар учун хафтасига ўртача 70 соат, мунитлар 53 соат, сайентологлар 43 соатга яқин вақт сарфлашади. Кришнаизмни тарк этган инсоннинг тўла соғайиши учун 11 ой, собиқ мунитга 16 ой, сайентологга эса 25,5 ой вақт керак. Айниқса, мазкур ҳолатда “соғайиш” сўзи нисбий бўлиб, унинг асоратлари йиллар бўйи давом этиш мумкинлигини англаш лозим. Шу ўринда, мутахассислар сайентология асоратларида ҳеч ким батамом қутила олмаслигини таъкидлашади.

Ахборот-таҳлилий тадқиқотлар натижаларига кўра, тоталитар секталар таълимоти остида бутун миллат учун хавф мавжуд бўлиб, фуқароларнинг ҳаётини барбод қилиш орқали, уларга руҳий ҳам жисмоний зиён етказиб, оилалар бузилишига замин яратади. Бинобарин, тоталитар секталар таъсирига тушган инсонларнинг ҳаётида фожеалар рўй бермаслиги учун, инсонлар ақл идрокини йиғиб, тоталитар секталар билан алоқаларини узиш орқали ўз қадри, обрусини қайта тиклаши учун уларларни огохлантириш, ҳушёрлик ва сезгирликка мунтазам даъват этиш зарур. Зеро, тоталитар секталарга жалб этувчиларнинг “мафтункор” тарғибот ва ташвиқотлари ортида бутун-бутун миллат ва халқлар учун катта хавф турибди.

 Дунё миқёсида, тинчлик ва барқарорликка рахна солишга интилаётган, бузғунчилик фолиятини кузлаётган тоталитар секталар фаолиятини англаш, улардан доимо огох бўлиш, мазкур ҳаркатларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини ҳар бир онгли инсон англаш лозим.


Back to the list