- Bosh (sahifa)
- nashirlar
- Tahlill
- ИЖТИМОИЙ МЕДИА – ТАРҒИБОТ ЖАНГИНИНГ ЯНГИ ҚУРОЛИ
ИЖТИМОИЙ МЕДИА – ТАРҒИБОТ ЖАНГИНИНГ ЯНГИ ҚУРОЛИ
Айнан шу номли телевизион фильм британиялик журналистлар томонидан тайёрланди (Social Media_ The new propaganda war tool - BBC News / YouTube). Унда қайд этилишича, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар воситасида турли инқилоб ва урушлар бошланмоқда. Эрондаги нотинчликлар, Араб баҳори воқеалари, ундан сўнг Тунис, Миср, Суриядаги тўнтарилишлар мисол сифатида келтирилади. Исроил ва Фаластин ўртасидаги ўта мураккаб ва чигал вазиятларда ижтиомй тармоқлар орқали олиб бориладиган ахборот урушлари биринчи планга чиқиб қолмоқда.
Бир томондан ушбу тармоқлардан бузғунчи, жангари кучлар фойдаланса, иккинчи томондан сиёсий режимлар ҳам самарали фойдаланишга уринмоқдалар.
Кўрсатув эксперти билдирган фикрга кўра, “Ислом давлати” деб аталмиш ташкилот жангарилари ижтимоий тармоқларда зўровонлик, қон тўкилиши, одам ўлдирилиши билан боғлиқ фото ва видео тасвирларни бежизга кўрсатишмайди. Уларнинг асосий мақсади одамларни қўрқитиш баробарида, ўзларининг сафига янги аъзоларни жалб этишган ҳаракат қиладилар.
Умуман олган кейинги 10-15 йил ичида Яқин Шарқда рўй берган барча тўнтарилишлар, урушлар, террористик хуружларнинг амалга оширилишида ижтимоий тармоқларнинг “улуши” жуда катта, дейди BBC мухбири Лиз Дусет.
Нима учун ОАВ ва ижтимоий тармоқлар зўровон кучларнинг қуролига айланмоқда? Чунки улар аксарият инсонлар учун асосий ахборот канали сифатида шаклланди. Мазкур воситалар жамоатчилик фикрига таъсир ўтказувчи ягона восита, қурол кўринишида майдонга чиқиб келди.
Ижтимоий тармоқ – “қармоқ”ми?
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали турли йўлларга кириб қолаётганлар, “адашиб қолаётганлар”, минг афсуски,Ўзбекистонда ҳам йўқ эмас. Бу ҳақда “Маданият ва маърифат” (mtrk,uz) каналида эфирга узатилиб, кейинчалик YouTube жойлаштирилган махсус кўрсатув “Огоҳ бўлинг одамлар” деб номланади (https://www.youtube.com/watch?v=uXEbCz6fa_A).
Унда оқ-қорани танимайдиган, экстремистик кучлар учун тайёр ўлжа, коллеж ўқувчисининг “Одноклассники” тармоғига кириб, турли бузғунчи, ёвуз кучлар томонидан бошқариладиган муҳокамаларда қатнашганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Ўқувчи қамоқда ётган отасининг гўёки ўчини олиш мақсадида “янги дўстлар” орттиради. Қўштирноқ орасидаги дўстлар болага уруш бўлаётган ҳудудларга “ҳижрат” қилиш, ҳатто Ўзбекистонда жиҳод амалини бажариш, бунинг учун маҳаллий ёшлар орасида варақалар тарқатиш каби топшириқларни бера бошлайдилар.
Кўрсатув сўнгида коллеж ўқувчисининг қўлга олинганлиги, жиноий жавобгарликка тортилганлиги, унинг эндиликда афсус чекаётганлиги айтилади.
Манбаларда қайд этилишича, ҳозирги пайтда Интернетда эътиқоди суст, яхши билимга эга бўлмаган ёшларни йўлдан урушга мўлжалланган махсус усуллар жуда кўп. Улардан бири “Аёл муаллиф” технологияси деб аталади.
Aёл киши образидаги суҳбатдош иккита ишни амалга оширади:
1. Аудитория билан бевосита алоқага чиқади;
2. Аудиторияда сунъий «раҳм-шафқат» ҳиссини уйғотади.
Бу аёлнинг ортида турувчилар:
1. Бузғунчи ғоя эгалари;
2. Экстремистик гуруҳлар.
Уларнинг ортида эса:
1. Сиёсий кучлар;
2. Ҳомийлар маблағи туради.
Қуйидаги “SmartArt” дастурида чизилган расмда “Аёл муаллиф” технологияси янада аниқроқ кўрсатилган:
.png)
Бугун ахборот майдони ва унинг аудиторияси ҳолатига қандай ташҳис қўйиш мумкин?
Ташҳис:
Мавзу етарли даражада очилмаган.
Натижада:
Ахборотга талаб қониқарли эмас;
Айрим ўқувчиларда ишончсизлик;
Бефарқлик:
Аудитиориянинг руҳий ҳолати.
.png)
Хўш, шундай экан, ТБЗЭР ҳаракатларининг кучайишини кутиб ўтириш керакми ёки унинг олдини олиш зарурми? Бу борада ОАВнинг роли қандай бўлиши керак? Асосий профилактика ишлари нималардан иборат?
Munosabat bildirmoq: Беруний Алимов, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.