Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Афғонистонда “Толибон” фойдасига ташвиқот олиб боришда айбланган 4 журналист ҳибсга олинди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистонда “Толибон” фойдасига ташвиқот олиб боришда айбланган 4 журналист ҳибсга олинди

201

Афғонистоннинг Кандаҳор вилоятида “Толибон” эгаллаган ҳудудга ташриф буюрган 4 журналист ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда ArianaNews нашри хабар берди.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, “Миллат чоғ” радиостанциясининг 3 мухбири ва “Синьхуа” ахборот агентлиги оператори толиблар эгаллаган Спин-Бўлдак туманига ташриф буюрган.  

“Журналистлар “Толибон” фойдасига ташвиқот олиб боргани учун қўлга олинди”, деб маълум қилган вазирлик вакили Мирвоис Стонакзой. 

Унинг таъкидлашича, Афғонистонда сўз эркинлигига амал қилинади, бироқ “душман ва террорчилар фойдасига ҳамда Афғонистон манфаатларига қарши ташвиқот олиб борувчи ҳар қандай киши қонунбузар ҳисобланади”.

Айни вақтда журналистларга нисбатан тергов олиб борилмоқда.

Amnesty International ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилоти журналистларнинг ҳибсга олиниши юзасидан хавотир билдириб, уларни озод қилишга чақирган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list