Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Россияда оммавий муштлашувларда қатнашган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда оммавий муштлашувларда қатнашган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилади

272

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли огоҳлантириш эълон қилинди.

Россия ҳудудида оммавий муштлашувларда иштирок этадиган чет элликлар мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилади ва давлатга қайтиб кириши тақиқланади.

Россия Ички ишлар вазирлиги сайтида бу ҳақда огоҳлантириш жойлаштирилган. 

«Сўнгги пайтларда чет эл фуқаролари иштирокидаги тўқнашувлар сони кўпайиб бормоқда, шу билан бирга, уларнинг баъзилари оммавий кўриниш олди. Тўқнашувлар Россия Федерациясининг бир қатор таркибий тузилмаларида: Амур, Москва ва Свердловск областларида, Доғистон Республикаси, Москва ва Санкт-Петербургда кузатилди», дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, чет эл фуқароларининг ноқонуний фаолияти фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид солувчи зўравонлик ҳаракатлари билан бир қаторда, давлат хизматчиларига қарши куч ишлатиш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти ва транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилиш ҳолатлари билан кузатилди.

«Хорижий фуқароларга нисбатан суд идоралари маъмурий жавобгарликка тортиш ва 15 кунлик муддатга маъмурий ҳибсга олиш тарзида жазо тайинлаш тўғрисида қарор чиқарди. Қилинган хатти-ҳаракатлар жамоатчилик учун хавф келтирганини ҳисобга олган ҳолда, ушбу хорижий фуқароларнинг Россияга киришига йўл қўймаслик тўғрисида қарорлар қабул қилинди. Агар улар Россия Федерацияси ҳудудидан мустақил равишда чиқиб кетмаса, унда депортация қилиш чоралари кўрилади», дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, Россия Ички ишлар вазирлиги фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун мамлакат қонунчилигида кўзда тутилган барча чоралар жамоат тартиби ҳамда хавфсизлигини бузадиган ҳаракатларнинг олдини олиш учун қилингани ва қилинишини таъкидлаган.

«Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этган чет эл фуқаролари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади», дейилади маълумотда.


Манба: kun.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list