Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ёрдам беришга мўлжалланган Telegram-бот ишга туширилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ёрдам беришга мўлжалланган Telegram-бот ишга туширилди

282

Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ва USAID’нинг «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси ўзбекистонликлар учун @Salom_migrant_bot ботини яратди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу бот орқали мигрантлар қонуний меҳнат миграцияси ва хорижда яшаш қоидалари тўғрисида маълумот олибгина қолмай, одам савдосининг мавжуд хатарлари тўғрисида ҳам огоҳлантирилади, қайтиб келган ёки ҳозирда хорижда бўлган мигрантларга ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳат берилади.

Бундан ташқари, бот орқали одам савдоси билан боғлиқ вазият юзасидан онлайн «долзарб алоқа»га мурожаат қилиш имконияти бор. Бу каби мурожаатлар бевосита Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ҳам йўналтирилади.

«Бот томонидан тақдим этилган маслаҳатлар хорижда хавфсиз ишни топишга ёрдам беради ва уйга қайтаётган мигрантларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида маълумот бериб, ёрдам кўрсатади», — дейилади хабарда. Шунингек, бот орқали коронавирусга қарши кураш ва профилактикасида фойдали маслаҳатлардан бохабар бўлиш мумкин.

Аввалроқ Олмаотадан 10 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир чиқариб юборилгани, Россияда чет элликларга вақтинча яшаш рухсатномаси беришни бекор қилиш таклиф қилингани, ўтган беш ой ичида 17 мингдан ортиқ ўзбекистонлик хорижий давлатларда ишга жойлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list