Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Коронавирус "Аллоҳнинг кичик аскари"ми ё ИШИД учун янги имконият

464

"Аллоҳнинг кичик аскари" - ИШИД томонидан коронавирусга берилган таъриф.

Ироқ ва Сурияда коронавирус тарқаши баробарида Ғарб қўшинларининг ҳозирлиги озаймоқда.

ИШИД жангарилари эса вазиятдан фойдаланишиб, зўравонлик ва қотилликни яна авж олдиришган.

Жангарилар курдлар назорати остидаги жамлоқларда қолаётган минглаб аёллар ва болаларни озод этишга қасамёд қилишди.

Яқин Шарқ бўйича Би-би-си мухбири Квентин Саммервилга кўра, айнан коронавирус тарқаши жангариларга қўл келмоқда.

Ироқ ва Сурияда уруш яна авж олмоқда.



Махсус амалиёт


Ишид бош кўтармоқда.

Ўтган ой бошларида Суриянинг Дейр-эз-Зор минтақасида курдлар бошчилигида махсус кучлар тун қоронғусида амалиёт ўтказишган.

Бир уй ичида қуролланган ИШИД жангарилари бўлган. 150 нафар жангари биргина амалиёт давомида ҳисбга олинган.

Жуда кўплари ҳамон яшириниб юришибди.

Бу ерда "ИШИД қайтди, халифалик ҳаёт" деб ёзилган граффитини кўрасиз.

Жангарилар одамларга зуғум ва зулм қилишмоқда, пуллари ва мулкларини талаб, маҳаллий мулозимларни ўлдиришмоқда.

Одамлар қўрқувда.

"Гувоҳларга кўра, уларнинг ортидан машина тушган ва етиб олгач...ўғирлаб кетишган. Эртаси куни ўғлимнинг ўртоқлари қидиришга тушган. Ўғирлаб кетилганларнинг танасидан жудо қилинган бошларини йўлда топиб олишган", дейди у.

Коронавирус ва қўшинларнинг олиб чиқилиши оқибатида бу минтақаларда ғарблик аскарлар камайди.

Аммо осмонда ҳарбий учоқлар тингани йўқ. Британия, Франция ва Америка учоқлари чўлу биёбонларга беркинган жангариларнинг қароргоҳларини қайта-қайта бомбалашди.

Иттифоқчиларга кўра, ўнлаб жангарилар ўлдирилди.

Суриядаги халифалик қулар экан, жангарилар оилалари- минглаб болалар ва аёллар ҳибсга олинди.

ИШИД уларни озод қилиш билан таҳдид қилмоқда.


"Бу азобдир. Мен болаларимнинг бу ердан кетишини истайман, албатта улар билан яшагим келади, азобларни унутгим келади...

"Бу азобдир. Мен болаларимнинг бу ердан кетишини истайман, албатта улар билан яшагим келади, азобларни унутгим келади..."



Бу жамлоқларда экстремист кайфиятдагилар оз эмас. Айримлар эса жангарилардан ҳафсалалари пир бўлгани ва фарзандлари тақдиридан қайғуришларини айтади.

Биз билан суҳбатда ИШИДга қарши сўзлаганларнинг исм-шарифлари хавфсизлик туфайли сир тутилмоқда.

"Бу азобдир. Мен болаларимнинг бу ердан кетишини истайман, албатта улар билан яшагим келади, азобларни унутгим келади...Лекин уларни бу ғоялардан асраб қолиш учун ҳам бошқа жойга жўнатиш лозим. Акс ҳолда кеч бўлади", дейди бир аёл.


Ўзбекистонлик ва россиялик ИШИД оилалари

BBC

ИШИД жангарилари ва оилалари орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Хасакаҳда Курд махсус кучлари жамлоқлардан қочганларни қидириб амалиёт ўтказишди.

Улар икки рус аёли ва яна бир ўзбекистонлик аёлни фарзандлари билан қўлга олишди.

Қўлга олинганлар Туркияга йўлга чиқишган, дейди мулозимлар. Уларни яна жамлоққа қайтаришади. Аммо бошқалар Идлибдан қочиб қолишга муваффақ бўлишган, дейди одамларни маълум пул эвазига турфа минтақаларга чиқариб юбориш билан шуғулланадиган шахс.


Экстремистлар жамлоқларда ҳам бор

Экстремистлар жамлоқларда ҳам бор

"Улар мунтазам келишади. Ораларида ИШИД жангариларининг оилалари ҳам бор. Улар ё озод қилинган шимолий минтақага келишади ёки Туркияга қочишади".

ИШИД бир пайтлар шаҳарлар ва армияларни бошқарган эди. Энди у ярадор, аммо бу яралари битаётган кўринади. Яна қад ростламоқда.

Ғарб томон ҳаракатлари зое кетаётган бўлиши мумкин, аммо Ироқ ва Сурияда яна куч тўпламоқда.

Дунё коронавирус балоси билан курашар экан, ИШИД вазиятдан фойдаланиб, яна оёққа турмоқда.


Манба: BBCUZBEK.COM 



Munosabat bildirmoq


Back to the list