Dolzarb!
Терроризм/Экстремизм, как явление
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Тошкентда «Котибот аль-Тавхид валь джиход» террористик гуруҳи аъзолари қўлга олинди
Тошкентда «Котибот аль-Тавхид валь джиход» террористик гуруҳи аъзолари қўлга олинди
174
Хусусан, ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти юритувида бўлган жиноят иши доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги 8 та манзилларда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 11 нафар шахслар ички ишлар идораларига келтирилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар ҳозирда Сурияда террористик фаолият олиб бораётган «ТЖК» жангариларининг ғоявий таъсирига тушган ҳолда Тошкент шаҳрида яширин гуруҳ тузиб, ноқонуний йиғилишлар давомида интернет тармоғи орқали кўчириб олинган экстремистик мазмундаги материалларни муҳокама қилиб келишган ҳамда «ҳижрат» ва «жиҳод» амалларини бажариш мақсадида Сурия давлатига чиқиб кетишни режалаштиришган.
Ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
«Фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликларини, уларни сақламасликларини ва тарқатмасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Манба: nuz.uz