Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистонда бозордаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

117

Ҳилманд вилоятидаги чорвачилик бозорида рўй берган портлаш оқибатида 10 киши қурбон бўлди, 15 киши эса ярадор бўлди.

Афғонистон жанубида жойлашган Ҳилманд вилоятидаги чорвачилик бозорида рўй берган портлаш оқибатида 10 киши қурбон бўлди, 15 киши эса ярадор бўлди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, қўлбола портловчи қурилма “Толибон”* ҳаракат қиладиган Сангин туманида ҳаракатга келган.

Толиблар вакили Забиулла Мужаҳид бомба ҳаракатга келганини инкор қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, аскарлар бозорда миномёт билан ўққа тутишган. Бунинг натижасида бир нечта тинч аҳоли ҳалок ва ярадор бўлган.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list