Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга ташриф буюради

176

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Покистон, Қатар ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, Афғонистондаги тинчлик жараёнини муҳокама қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабарида айтилган.

«Учала жойда ҳам махсус вакил Халилзод барча афғонларнинг афғонлараро музокаралар арафасида қолган мажбуриятларни бажаришини, айниқса зўравонликни камайтириш ва маҳбусларни ўз вақтида озод қилишни қўллаб-қувватлашга чақиради», - дейилади пресс-релизда.

Таъкидланишича, делегация Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бир қатор соҳаларда сармоявий имкониятлар ҳамда ҳамкорликни ўрганади.

Бундан ташқари, Халилзод Афғонистон расмийлари билан масофадан туриб музокаралар олиб боради.



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list