Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Покистонда жангарилар фонд биржасига ҳужум уюштирди

108

Террорчилар бино ичига автомобиллар тураргоҳи орқали киришга уринган. Бунинг иложи бўлмагач, улар ўт очишган ва бир нечта граната портлатишган.

29 июнь куни Покистоннинг Карачи шаҳридаги фонд биржасига жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди. Geo News телеканалининг хабар беришича, ҳужум қилган тўрт нафар террорчининг барчаси ўлдирилган. Бундан ташқари, тўрт нафар қўриқчи ва бир нафар полициячи ҳалок бўлган. Икки киши жароҳатланган.

Террорчилар бино ичига автомобиллар тураргоҳи орқали киришга уринган. Бунинг иложи бўлмагач, улар ўт очишган ва бир нечта граната портлатишган.

Ҳозирча ҳудуддаги ҳеч қайси террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.

Покистонда энг йирик террорчилик ҳужумларидан бири 2016 йил январда содир бўлганди. Ўшанда бир неча қуролли жангари Чорсадда шаҳридаги университет ётоқхонасига ҳужум қилганди. Ҳужум оқибатида 20 киши, жумладан, талабалар, ўқитувчилар, қўриқчилар, полиция ходими ва террорчиларнинг ўзлари ҳалок бўлганди. 


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list