Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига кириш ва чиқиш тўхтатилди

299

27 март куни соат 00:01 дан бошлаб Бухоро шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан, вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилди. Бу ҳақда Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ҳам тўхтатилган.

«Бухоро шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Бухоро шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Бухоро шаҳрига кириш учун, вилоят туманларидан Бухоро шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, 27 март куни соат 06:00 дан бошлаб, Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) учун тўхтатилди. Шу билан бир қаторда, Самарқанд шаҳри ҳудудида ҳам трамвай ва автобуслар ҳаракати тўхтатилган.

Шаҳар ҳудудига киришга қўйилган чекловларга ва карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра, Транспорт вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинган, шунингдек, 22 мартдан Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти — автобус, метро ва йўналишли таксилар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. 26 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус масаласида Ўзбекистон халқига яна бир бор мурожаат қилиб, карантин қоидаларини бузганлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисида қонунни имзолаганини маълум қилди.



Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list